Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган корхонада 22 сентябрь куни ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Қўқон шаҳар «Марғилон дарвозаси» МФЙ Алишер Навоий кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар соат 04:24 да келиб тушган. Шунга кўра, 13 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 04:26 да етиб бориб, ёнғин соат 06:20 да қуршаб олинган ва соат 07:20 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида корхона биносининг тахминан 300 квадрат метр майдонида том қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)