Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Актёр Адиз Ражабов Наргиза Салмонова билан тушган суратини обуначиларига кўрсатди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Имрон Дурдона Қурбонова билан «уришиб қолгани» акс этган видеони эълон қилди.

Хонанда Каниза шифохонада даволанаётганини маълум қилди ва бу ҳолига яқинлари эътиборсиз экани, инсон ҳаётида фақат уни қадрловчилар билан давом этиши кераклиги ҳақида гапирди.

Хонанда Малика Эгамбердиева турмуш ўртоғи билан Нью-Йорк шаҳрида тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Қизиқчи Аваз Охун Германияга виза олганини ва ноябрь ойида Мюнхенда концерт беришини маълум қилди.

Хонанда Нилуфар Усмонова концертига тайёргарлик жараёнлари акс этган видеони эълон қилди. У концерт дастурида янги қўшиғини премьера қилиши ҳақида ҳам гапирди.

Асал Шодиева концерт дастурида Шаҳло Зоирова ва Лола билан тушган суратини мухлисларига намойиш қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Асал Шодиева «Устоз ва мураббийлар куни» муносабати билан ташкил этилган концертда қўшиқ куйлади. Шунингдек, концерт дастурида ўзбек эстрадасининг кўплаб ёрқин юлдузлари иштирок этди.

Актриса Асал Шодиева синглиси Робия Шодиева ёшлигида тушган архив суратини эълон қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

«Аристократлар» кулги жамоаси аъзоси Обиджон Насриддинов ота-онасини Умра сафарига кузатиб қўйгани акс этган видеони эълон қилди.

Шунингдек, Обиджон Насриддинов ота-онаси билан тушган суратини ҳам эълон қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Зиёда оила аъзолари учун кечки овқат дастурхонини безаётгани акс этган видеони обуначиларига кўрсатди.

Лола стилисти билан тушган видеосини эълон қилди.

Актриса Дурдона Қурбонова машинасида массаж креслоси борлигини мухлисларига кўрсатди.

Туркиянинг миллионлаб мухлисларга эга актёрларидан бири Бурак Ўзчивит янги сурати билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Бир қанча хит тароналар ижрочиси Ҳамдам Собиров отасини туғилган куни билан табриклаш учун Навоийдаги ўзи туғилиб ўсган уйга борди. Хонанда отасининг қўшиқ куйлагани акс этган видеони эълон қилди.

«Артист» лойиҳасидаги иштироки билан машҳурликка эришган хонанда Элёрбек Мелибоев янги «Мадина» номли таронасини мухлисларига тақдим этди.

«Аристократлар» жамоасининг яна бир аъзоси Сарвар Мирзаалимов ҳам ота-онасини Умра сафарига юборганини ва яна бир нияти амалга ошганини айтди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Вайнер ва хонанда Хонзода онасининг туғилган кунини қандай нишонлаганини саҳифасидаги обуначиларига намойиш қилди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди