Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук 21 сентябрь куни кечқурун россиялик ҳарбийларни таслим бўлишга чақирди, дея хабар беради Meduza.
«Шу орқали сиз ўзингиз ва яқинларингиз учун энг қимматли нарса — ҳаётингизни сақлаб қоласиз. Бу бегона юртда ўлиб кетгандан яхшироқ», — дейди у.
Верешчук вақт ўтиши билан таслим бўлган россияликлар украиналик ҳарбий асирларга алмаштирилиши мумкинлигини айтди, бироқ улар қайтишдан бош тортиш ҳуқуқига эга эканини ҳам таъкидлади.
«Агар сиз Россияга қайтишни истамасангиз, Женева конвенциялари ва Украина қонунларига кўра, ҳеч ким сизнинг хоҳишингизга қарши Россияга қайтармайди», — дейди Украина бош вазири ўринбосари.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)