Британия Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли Москванинг жанговар ҳаракатларига қарамай, Россия ҳудудига нисбатан Ғарб томонидан ҳеч қандай таҳдидлар йўқлигини маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
«Ғарб давлатлари ҳеч қачон Россияга таҳдид қилмаган ёки унинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилишга уринмаган», — деди Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли CNN телеканалига.
«Албатта, биз бу каби таҳдидларга аввал ҳам гувоҳ бўлганмиз ва украиналикларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз», — деди у.
Россия расмийларининг 300 минг захирадаги аскарларни сафарбар қилиш режаларини шарҳлар экан, у Украина билан чегара яқинида жойлашган «юз минглаб» рус қўшинларининг иштиёқи тушиб кетганлигига ишонч билдирди.
Шу билан бирга, «Украиналиклар ўз ватанларини шиддатли ҳимоя қиладилар» деб ишонганлар ҳақ бўлиб чиқди, деб қўшимча қилди Клеверли.
Аввалроқ Путин Россия яхлитлигига таҳдид борлигини айтиб, қисман сафарбарлик эълон қилган эди.
Изоҳ (0)