Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман сафарбарлик эълон қилинганидан кейин бир неча дақиқалар ичида Москвадан Истанбулга, Тбилисига ва Ереванга тўғридан-тўғри рейслар учун чипталар тўлиқ сотилиб кетди, деб хабар бермоқда «Инсайдер UА» Telegram-канали. Шунингдек, Москвадан Тошкентга рейслар чипталари ҳам қолмаган.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Ateo Breaking Telegram-канали эслатишича, «Россия Федерациясида сафарбарликка тайёргарлик кўриш ва сафарбарлик тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, ҳарбий ҳисобда турган фуқаролар яшаш жойидан ҳарбий комиссариатлар рухсатисиз чиқиб кетиши тақиқланади.

Бундан ташқари, Google Trends маълумотларига кўра, Россияда Google қидирув тизимида «Қандай қилиб қўлни синдириш мумкин» сўрови кескин ошиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 21 сентябрь куни Путин Россияда қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Унинг айтишича, муддатли ҳарбий хизматга фақат ҳозирда захирада бўлганлар, биринчи навбатда, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, муайян ҳарбий мутахассислик ва тегишли тажрибага эга бўлган фуқароларгина чақирилади. Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар бўлинмаларга жўнатилишдан олдин «махсус ҳарбий операция» учун қўшимча ҳарбий тайёргарликдан ўтади.

Сафарбарлик тадбирлари 21 сентябрь куни бошланади. Путин ҳудудлар раҳбарларига «ҳарбий комиссарликлар иши учун зарур барча ёрдамни кўрсатишни» буюрди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, қисман сафарбарлик чоғида 300 минг захирадаги аскар чақирилади. Унинг сўзларига кўра, бу Россия сафарбарлик ресурсининг тахминан 1 фоизини ташкил қилади.

Вазирнинг аниқлик киритишича, захирада бўлган Россия фуқаролари чақирилади, талабаларни сафарбарлик қилиш ҳақида гап бормаяпти, шунингдек, чақириқ бўйича хизмат ўтаётганлар ҳам сафарбар этилмайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Жанубий Корея мамлакатда ишлаш ниятидаги ўзбекистонликлар учун квоталар сонини оширади
Дунё
«Ҳинд Чернобили» — Пхобалдаги техноген ҳалокат, Эрон олий раҳбарига айланган Ҳоманаий ва Совуқ урушга якун ясаган Ельцин—Буш. Кун хронологиясида 3 декабрь
Спорт
Бразилия Жанубий Кореяга қарши, Португалия эса Швейцария билан баҳс олиб боради. ЖЧ—2022 нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум бўлди