Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида транспорт вазирлигига бир қатор топшириқлар берди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
«Энди транспорт вазири Маҳкамов ҳам уйғонадиган вақт келди», — дейди Шавкат Мирзиёев.
Транспорт вазирлигига:
- барча давлатларнинг авиацияга масъул идораларига Самарқанд аэропортида хорижий авиакомпаниялар рейслари ва йўналишларига бўлган барча чекловлар олиб ташланганини етказиш;
- хорижий авиакомпаниялар билан келишувга эришиб, Самарқандга Европа, Осиё, Америка, Араб давлатлари ҳамда қўшни мамлакатлардан кунига камида 10 та халқаро рейсларни йўлга қўйиш;
- водий, Нукус, Урганч ва Термиздан ҳар куни камида 1 та авиақатновни йўлга қўйиш топширилган.
Изоҳ (0)