Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги офис биноси кимошдига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга иқтисодий суд ҳукми билан Миробод МИБ томонидан жойлаштирилган.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,15 гектар. Бинонинг майдони — 4429 квадрат метр. Унда сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд. Газ таъминоти эса йўқ.
Лот изоҳида ёзилишича, бинонинг ички қисми таъмирталаб.
Аукционга қўйилган бинонинг бошланғич баҳоси — 20,9 млрд сўм. Аризалар 20 октябрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Хоразмдаги меҳмонхона 18,5 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)