Лондонда Ўзбекистон савдо уйи очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Дунё» агентлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси «Британия—Марказий Осиё бизнес кенгаши» уюшмасининг асосчиси Дариус Насими 2022 йил 29 августдан 2 сентябрга қадар Ўзбекистонда бўлган.
У «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Савдо ва саноат палатаси, ITСВ қошидаги Экспортни қўллаб-қувватлаш агентлиги, Бухоро ҳамда Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказган эди.
Насимининг фикр билдиришича, Британия билан тўқимачилик саноатида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва машҳур компанияларини Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотларини сотиш жараёнига жалб этиш учун катта имкониятлар мавжуд — бу борадаги ҳамкорлик катта истиқболга эга.
Унга кўра, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда Лондон шаҳрида Ўзбекистон савдо уйини ва шоу-румини очиш айни муддао бўлади.
Шу билан бирга, Британия ўрта ва кичик бизнес вакиллари ҳамда корпоратив мижозлар буюртмаларини Ўзбекистонда жойлашган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга юбориш, келгусида эса ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ.
Аввалроқ Ўзбекистонда инвестициялар учун энг жозибадор тармоқлар аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)