Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация 19—24 сентябрь кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ташриф билан бўлади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, Владимир Норов БМТ Бош ассамблеяси 77-сессиясининг Умумий мунозараларида нутқ сўзлайди.

Шунингдек ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашувларни ўтказади ҳамда кўп томонлама тадбирларда иштирок этади.

БМТ Бош ассамблеясининг 77-сессияси 20—26 сентябрь кунлари Нью-Йоркда бўлиб ўтади. Бу йил йиғилиш офлайн тарзда ўтказилади, аввалги икки йилда COVID-19 пандемияси туфайли айрим чиқишлар видеомулоқот шаклида бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар