Футбол бўйича Италия А Сериясининг 7-турида «Ювентус» 18 сентябрь, якшанба куни «Монса» меҳмони бўлди.
Биринчи бўлим якунига яқин туринликлар бир ўйинчи кам бўлиб қолди: Анхель ди Мария рақибига тирсак билан зарба бергани учун майдондан четлатилди.
74-дақиқада Кристиан Гюткьяер майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Шу билан ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади.
Ғалабасиз сериясини учтага етказган «кекса синьора» 10 очко билан 8-ўринда қолди. Мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритган «Монса» эса 4 очко билан 18-поғонага кўтарилди.
Параллел кечган баҳсларда «Лацио» сафарда «Кремонезе»ни йирик ҳисобда енгган бўлса, «Фиорентина» ўз уйида «Верона»дан устун келди.
А Серия
7-тур баҳслари
18 сентябрь, якшанба
«Монса» – «Ювентус» 1:0
Гол: 1:0 – 74 Гюткьяер.«Монса»: Ди Грегорио, Мари, Иццо, Марлон (Калдирола, 55), Карлос Аугусто (Биринделли, 85), Сенси (Барберис, 54), Пессина, Ровелла, Чурриа, Капрари (Колпани, 70), Мота (Гюткьяер, 55).
«Ювентус»: Перин, Де Шилё (Соуле, 86), Бремер, Гатти, Данило, Паредес, Маккенни, Миретти (Фажоли, 86), Ди Мария, Костич (Кин, 78), Влаҳович.
Огоҳлантиришлар: Бремер (22), Чурриа (89), Калдирола (90).
Четлатиш: Ди Мария (40).
Изоҳ (0)