Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги мой ишлаб чиқариш цехида 17 сентябрь куни ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра,  ёнғин бартараф этилди.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, соат 18:07 да Қизғалдоқ кўчасида жойлашган мой ишлаб чиқариш цехи ҳудудида 4 та резервуарда нефть маҳсулоти ёнган. Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 18:17 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:55 да ўраб олинган ва соат 18:58 да ўчирилган.

Ҳодиса жойига Ўзбекистон ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳри ФВБ ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган. Ёнғинни бартараф этишга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та кўпик ҳосил қилувчи автомобиль, 2 та автонарвон жалб этилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар