Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Самарқандда ўтказилаётган ШҲТ саммити ва Ўзбекистон президентининг анжуманга бағишланган мақоласи ҳақида фикр билдирди.
«Дўстлар, бугун жаҳон ҳамжамиятининг эътибори Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига қаратилган. У гўзал Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Иштирокчилар орасида етакчи кучлар вакиллари ҳам бор. Саммит доирасида давлат раҳбарлари дунёдаги мавжуд муаммоларни муҳокама қилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тўғри таъкидлаганидек, замонавий тизим оқсай бошлади. Шу боис мазкур саммит ўткир муаммоларни конструктив мулоқот орқали ҳал этиш йўлларини топиш учун чақирилган.
Шавкат Миромоновичнинг афғон халқига ёрдам қўлини чўзишга чақируви ҳам ҳурматга сазовор. Мен бу позицияни қўллаб-қувватлайман. Афғонистонда тинч ҳаёт ўрнатиш босқичини илгари суриш зарур. Умуман олганда, саммит платформаси долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш, мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш учун ажойиб имконият бўлади. Тадбир иштирокчиларига чин дилдан самарали фаолият, омад ва муваффақиятлар тилайман», — деб ёзди Қодиров ўз саҳифасида.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ Самарқанд саммитига бағишланган мақоласи эълон қилинди
Изоҳ (0)