Судьялар олий кенгаши йиғилишида бир неча нафар судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатишга оид масала ҳам кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Якунда кенгаш қарори билан:
Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳри суди судьяси С.Бадриддинов судьялик қасамёдини ҳамда Судьялар одоби кодекси талабларини бузгани;
Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди судьяси Н.Баратов ва Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди судьяси Ф.Жалолова одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
Шунингдек, Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий суди раиси Б.Нормаматов ўз аризаси кўра, Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судьяси Х.Набиев вафот этгани сабабли ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, лавозимидан озод қилинди.
Изоҳ (0)