Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси ACWA Power Uzbekistan Project Holding’даги 49 фоиз улушини сотиш учун 130 миллион долларлик шартнома имзолади.

Фото: ACWA Power

Фото: ACWA Power

Битим Хитойнинг Silk Road жамғармасининг шўъба корхонаси бўлган CVXF компанияси билан тузилди.

Компаниянинг таъкидлашича, лойиҳа Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида ACWA Power компанияси томонидан «қур, эгалик қил, бошқар, ўтказ» модели бўйича ишлаб чиқилаётган 1500 МВт қувватга эга комбинацияланган газ электр станцияси ҳисобланади.

Лойиҳанинг муҳандислик, харид ва қурилиш пудратчиси 2021 йилда қурилишини бошлаган China Energy Engineering корпорациясидир. У 2024 йилда тижорат фаолиятини бошлаши режалаштирилган.

«Ўзбекистон Миллий электр тармоғи» компанияси 25 йил муддатга лойиҳанинг ягона қабул қилувчиси сифатида иш олиб боради. 

2024 йил бошида қуриб битказиладиган объект Ўзбекистон умумий электр қувватининг 8 фоизини ташкил этади. 

Бу эса саноат ва уй хўжаликлари бўйича мамлакатнинг электр энергиясига бўлган талабининг 15 фоизини қондиради.

ACWA Power глобал миқёсда кенгайишда давом этар экан, миссиямизга ёлғиз эришиб бўлмайди. Муваффақиятли давлат-хусусий шериклик моделимиз доирасида Silk Road жамғармаси каби глобал инвесторларнинг қўллаб-қувватлаши муҳим аҳамиятга эга. Биз Silk Road жамғармасининг ўз имкониятларимизга ишончини чин дилдан қадрлаймиз ва улар билан Ўзбекистонда Сирдарё бўйича бенчмаркинг лойиҳасида ҳамкорлик қилиш ва биргаликда ҳамма учун тоза, яшил келажакни яратишни интиқлик билан кутамиз, — дейди ACWA Power раиси ўринбосари ва бош ижрочи директори Педди Падманатан. 

Сирдарёдаги объект ACWA Power ҳамда Silk Road фондининг Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги биринчи стратегик ҳамкорлиги ҳисобланади. 

Бундан ташқари, ACWA Power Ўзбекистонда учта қўшимча лойиҳага эга бўлса, Silk Road жамғармаси мамлакатда маданият, туризм, нефть ва газ соҳаларига сармоя киритган.

Сирдарё лойиҳаси Хитой, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўртасидаги «Бир камар, бир йўл» ташаббуси доирасидаги ҳамкорлик рамзидир. Silk Road жамғармаси ACWA Power билан ҳамкорликда маҳаллий аҳолига тоза энергияни янада самаралироқ етказиб беради, — деди жамғарма раиси Зу Жун.

Ўзбекистон жанубидаги Ширин шаҳрида жойлашган мазкур лойиҳа мамлакатга аҳоли пунктлари учун тежамкор ва энергия тежамкор ечимларини тақдим этишда, йилига 2 миллион тонна углерод чиқиндиларини сиқиб чиқаришда ёрдам беради.

ACWA Power компанияси Бухоро вилоятининг иккита туманида ҳар бири 500 мегаватт қувватга эга иккита шамол электр станциясини қурмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг Қораузак туманида 100 мегаватт қувватга эга шамол электр станцияси қурилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар