• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳашамат ва қулайлик уйғунлиги

    «Буюк ипак йўли»… Қум барханларда узун излар қодирганча уфққа томон интилиб бораётган карвонлар, адоқсиз чўлу биёбонларда йўлчиларга маёқ ва бошпана бўлган карвонсаройлар, узоқ сафар заҳматидан қўрқмай йўлга отланган, кўкдаги юлдузларга қараб юрар йўлини тополган жасур сайёҳлар.

    «Буюк ипак йўли» Самарқанд туризм маркази бунёд этилиши билан бу қадимий кент ҳаётида янги давр бошланди, у бутун Марказий Осиё минтақасида ишбилармонлик, маданий, гастрономик ва тиббий туризмни ривожлантиришда катта салоҳиятга эга бўлган энг гўзал маскан мақомига эришди. Умумий ҳисоби қарийб 1200 та хонани ташкил этган саккизта замонавий меҳмонхоналар мажмуадаги энг асосий объектлар саналади. Уларнинг ҳар бири ўзига хос номга ва меъморий ечимга эгадир.

    22-қаватли қилиб қурилган, 234 та хона ва икки президентлик ложасига эга бўлган беш юлдузли Samarkand Regency Amir Temur меҳмонхонаси буюк саркарда бобомиз Амир Темур номи билан аталган бўлиб, айни пайтда нуфузли LHW (The Leading Hotels of the World) ассоциациясига кирган Марказий Осиё ҳудудидаги ягона меҳмонхона ҳисобланади. Иккинчи беш юлдузли ва 22-қаватли Silk Road by Minyoun меҳмонхонаси номи эса «Буюк ипак йўли» шарафига қўйилган. Бу меҳмонхона, яна бир буюк аждодимиз – фалакиётшунос олим, давлат арбоби, Самарқанд ҳоқони Мирзо Улуғбек номи билан аталган тўрт юлдузли Stars of Ulughbek by Lia Minyoun меҳмонхонаси билан биргаликда Minyoun Hospitality меҳмонхоналар тармоғига киритилган, бу ўз ўрнида юқори даражадаги қулайлик ва сифатли хизматдан дарак беради. Savitsky Plaza номли тўрт юлдузли меҳмонхона Нукус санъат музейи ташкилотчиси ва директори, таниқли рассом, реставратор ва санъатшунос номини улуғлайди.

    Мажмуанинг жанубий қисмида ўз ичига тўртта Wellness меҳмонхоналарни олган тибиий кластер жойлашган. Уларнинг ҳар бири тиббий профилактика, детоксация, бўғимлар ва умуртқани даволаш, шунингдек нафас олиш аъзолари касалликларини даволаш йўналишидаги муайян тибиий хизматларни кўрсатиш учун мослаштирилган. Бу ерга ташриф буюрувчи меҳмонларга тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиш ва индивидуал санатор-даволаш ҳамда тананинг умумий қувватини оширишга қаратилган дастурлар таклиф этилади.

    «Буюк ипак йўли» сайёҳлик маркази чиройига ярашиб турган «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуаси шарқ меъморчилигининг барча ўзига хос этник анъаналарини ёрқин ифодаловчи платформа ҳисобланади. Шундоққина эшкак эшиш канали бўйида қад ростлаган «Абадий шаҳар» ўзбек миллий маданиятининг барча ранг-баранглиги, гўзаллиги ва анъаналарини ўзида мужассамлаштирган. Бу ерда Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан келган ҳунармандлар, машҳур амалий санъат усталари ва рассомларнинг галерея ва устахоналари, миллий таомлар баайни маромига етказиб тайёрланадиган тамаддихоналар жойлашган.

    «Буюк ипак йўли» мажмуаси таркибига киритилган барча меҳмонхоналар ўзига хос ва бетакрор бўлиб, уларнинг ҳар бири алоҳида дизайн ва кўринишга эга. Интерьер ва хоналарнинг дизайни замонавий тенденциялар асосида, пухта ишлаб чиқилган. Мебель, ёритгичлар, хона ичи жиҳозлари ва безаклари Италия, Австрия, БАА, Туркия давлатлари, шунингдек, МДҲнинг бутун дунёда нуфузли саналган ишлаб чиқарувчиларидан харид қилинган.

    Муҳайё этилган ажойиб яшаш шароитларидан ташқари, меҳмонларнинг тотли таомлардан тановул қилишлари учун ҳам кенг имкониятлар яратилган. Меҳмонхоналарда турли халқларнинг миллий таомларини тайёрлаб тақдим этувчи бир нечта ресторанлар очилган бўлиб, улардаги беназир таомларнинг барчаси жаҳонга машҳур бўлган ошпазлар томонидан тайёрланади.

    Меҳмонхоналар ва марказ тўлиқ ишга туширилгач, 1700 нафар киши доимий иш билан таъминланади, бу эса бандлик соҳасида ижобий натижа ҳисобланиб, маҳаллий ёш мутахассисларга бутун дунё бўйлаб беш юлдузли меҳмонхоналарни бошқариб келган хорижийлик менежерлар тажрибасини ўзлаштириш учун қулай имкон беради. Бу жиҳатлар мутаносибликда меҳмонхона иши жабҳасида мутлақо янги стандартни ва бенуқсонлик муҳитини яратади.

    Хоналар, заллар, ресторанлар ва СПА ҳудудларининг интерьери саёҳат ва қадимий карвон йўллари, саҳрода пайдо бўлган саройлар ва чўлдаги жилвагар сароблар, буюк тарихий босқичлар руҳи билан бойитилган. Меҳмонлар бу масканларда турли маданиятлар уйғунлиги, бетакрор карвонсарой муҳитини ҳис этган ҳолда, илтифотли ходимларнинг аъло даражадаги хизматларидан фойдаланишлари ҳамда шарқона лутф ва меҳмондўстлик шодиёнасига ошно бўлишлари шубҳасиз. Бу кўнгилли ва ёқимли таассуротлар сайёҳлар қалбини гўзал ва бетакрор Самарқандга талпинтириб, қайта-қайта ташрифга ундаб туради.

    Янада кўпроқ фотосуратлар бу ерда: https://drive.google.com/drive

    Маълумотлар шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди

    13.09.2022, 16:30   Изоҳ (0)   20002
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Гап 1,4 млрд доллар ҳақида бормоқда» — Гулнора Каримова жиноий йўл билан ўзлаштирган бойликларни хориждан Ўзбекистонга қайтариш оғир кечаётгани айтилди

    13.09.2022, 16:23

    Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Украина Ташқи ишлар вазирлигига расмий нота юборди

    13.09.2022, 16:07

    «Жадидлар. Туркистондаги ислоҳотларнинг тақдири» — миллий уйғониш даври ҳақида ҳужжатли фильм ишланди (видео)

    13.09.2022, 15:27

    Фарғона ҳокимлиги муассислигидаги «Янги Фарғона» газетасига бош муҳаррир тайинланди

    13.09.2022, 15:10

    «Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга аъзо бўлгач, ташкилот ҳалокатини башорат қилишган, аммо у ўз принципларига хиёнат қилмади» — Элдор Арипов

    13.09.2022, 14:13

    Элдор Арипов: «Ўзбекистон қандай яшашни ўргатаётгани йўқ, бу босиб ўтилган йўл»

    13.09.2022, 13:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Улуғбек Қодиров 42 ёшда: актёр машҳурлик чўққисида нега АҚШга кетганди?

    Шоу-бизнес | 4 август, 17:35

    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

    Реклама | 4 август, 16:30

    Давлат бюджетига қайси солиқ тури энг кўп даромад келтираётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 4 август, 17:25

    “Челси” “Барселона”га Фермин Лопес учун Кристофер Нкункуни таклиф қилди

    Спорт | 4 август, 17:17

    Тошкентда 2 нафар шахс ташкилот идорасидан ичида 560 минг АҚШ доллари бўлган сейфни ўмариб кетди

    Ўзбекистон | 4 август, 17:15

    600 нафар исроиллик собиқ амалдор Трампдан Ғазо урушини тўхтатишда ёрдам сўради

    Дунё | 4 август, 17:00

    Ўзбекистон АҚШдан пахта сотиб олиши мумкин

    Ўзбекистон | 4 август, 16:45

    “Онкологик беморларда паллиатив ёрдам кўрсатишни янада кенгайтиришимиз лозим” — мутахассис

    Саломатлик | 4 август, 16:38

    “Реал” Макаллистер ва Фернандеш трансфери учун 100 млн евро сарфлайди

    Спорт | 4 август, 16:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.