• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Гап 1,4 млрд доллар ҳақида бормоқда» — Гулнора Каримова жиноий йўл билан ўзлаштирган бойликларни хориждан Ўзбекистонга қайтариш оғир кечаётгани айтилди

    Гулнора Каримова бошчилигидаги жиноий гуруҳнинг ноқонуний орттирилган ва хорижда легаллаштирилган 1 миллиард 400 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини Ўзбекистонга қайтариш ишлари мураккаб кечмоқда. Бу ҳақда адлия вазири ўринбосари Музраф Икромов журналистлар билан мулоқотда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Музраф Икромов

    Музраф Икромов
    Фото: Адлия вазирлиги

    Музраф Икромовнинг айтишича, ноқонуний ўзлаштирилган бойликларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича кўплаб давлатлар билан ҳамкорликда ишланмоқда.

    «Гулнора Каримова ва у бошчилигидаги жиноий гуруҳнинг ноқонуний ўзлаштирган бойликлари умумий ҳисобда 1 миллиард 400 миллион АҚШ долларига тенг. Бу миллий валютада 15 триллион сўм дегани. Ҳисоб-китобларга кўра, бунча миқдордаги пулларга 1 минг 400 та мактаб қурса бўларкан. Масалан, 2020-2021 йилларда Францияда жиноий гуруҳнинг кўчмас мулклари (2 та катта қаср) сотилиши натижасида 20 миллион АҚШ долларига тенг пул маблағи Ўзбекистонга қайтарилди», – деди вазирлик расмийси.

    Тадбирда Бельгия қироллигида мазкур жиноий уюшган гуруҳга тегишли 240 миллион АҚШ долларилик активлар мавжудлиги айтилди. Шу билан бирга, Буюк Британияда Гулнора Каримова ва унинг шерикларига тегишли бўлган 10 миллион фунт стерлинг ва 3 та кўчмас мулк масаласи Лондон олий судида кўриб чиқилмоқда. Латвияда жиноий гуруҳга тегишли 15 миллион АҚШ долларига тенг маблағлар, 850 унция (26 килограмм) олтин сертификатлари ҳамда Рига шаҳрида жойлашган маданий-кўнгилочар мажмуа бор.

    Музраф Икромовнинг таъкидлашича, маблағларни Ўзбекистонга қайтариш жараёни жуда ҳам мураккаб ҳисобланади.

    «Очиғи, бу жуда ҳам оғир жараён. Лекин кўп давлатлар билан ҳамкорликда ишлаяпмиз. Уларга керакли далилларни, суд қарорларини (ҳукмларини) кўрсатяпмиз. Асосий мақсадимиз – Ўзбекистондан чиқиб кетган ноқонуний 1 миллиард 400 миллион доллар маблағларнинг ҳаммасини Ўзбекистонга қайтариш ва мамлакатимизни ривожлантиришга ишлатиш. Бу катта жараён тўхтамайди. Масалан, фақат Швейцариядан 131 миллион доллар миқдоридаги маблағларни қайтариш жараёни 2 йил давом этди. Ҳаракатлар секин-аста самарасини бермоқда. Бу пуллар Ўзбекистонда энг муҳим соҳаларга сарфланиши ҳам жуда катта назоратга олинади», – деди вазир ўринбосари.

    Аввалроқ Гулнора Каримова бошчилигидаги жиноий гуруҳ томонидан ноқонуний орттирилган ва Швейцарияда легаллаштирилган 686 миллион доллар миқдоридаги маблағлар ундирилиши бўйича ишлар олиб борилаётгани хабар қилинганди. Айни пайтгача жиноий гуруҳнинг Швейцариядаги 336 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ноқонуний маблағлари узил-кесил мусодара қилинган. Шундан 131 миллион доллари 10 ҳафта ичида Ўзбекистонга қайтарилади. 205 миллион долларни қайтариш бўйича ишлар якунига етмоқда. Ҳозирда қўшимча 307 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни мусодара қилиш масаласи Швейцария судларида кўриб чиқилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова 2015 йил августида беш йилга озодликдан маҳрум қилинган. Ўша вақтда унга нисбатан яна бир жиноят иши бўйича тергов давом этаётган эди. Жамоатчилик бу ҳақда 2017 йил июлига келибгина хабар топган.

    Гулнора Каримова 2019 йил мартидан бери Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 21-сон умумий тартибдаги колонияда сақланмоқда. 2019 йилнинг декабрь ойида жиноятчига нисбатан яна бир жиноят иши қўзғатилган. Яъни у ўлпон йиғиш ва қўрқитиб, мулкларни тортиб олишда айбланган. 2020 йилнинг 8 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Гулнора Каримова ва бошқаларга оид жиноят иши бўйича суд мажлиси бошланди. 2020 йил 18 март куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судланувчи Гулнора Каримовани жиноий уюшма ташкил этиш, товламачилик, ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбли деб топган ва унга нисбатан 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган. Жиноят қонунчилиги нормаларига мувофиқ ҳамда бир неча жиноят ва ҳукмлар мажмуи бўйича жазо тайинланганлигини инобатга олган ҳолда жазо муддатини 2015 йил 21 августдан бошлаб ҳисоблаш белгиланган.

    13.09.2022, 16:23   Изоҳ (0)   19239
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Украина Ташқи ишлар вазирлигига расмий нота юборди

    13.09.2022, 16:07

    «Жадидлар. Туркистондаги ислоҳотларнинг тақдири» — миллий уйғониш даври ҳақида ҳужжатли фильм ишланди (видео)

    13.09.2022, 15:27

    Фарғона ҳокимлиги муассислигидаги «Янги Фарғона» газетасига бош муҳаррир тайинланди

    13.09.2022, 15:10

    «Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга аъзо бўлгач, ташкилот ҳалокатини башорат қилишган, аммо у ўз принципларига хиёнат қилмади» — Элдор Арипов

    13.09.2022, 14:13

    Элдор Арипов: «Ўзбекистон қандай яшашни ўргатаётгани йўқ, бу босиб ўтилган йўл»

    13.09.2022, 13:32

    Тошкентдаги хонадонлардан бирида содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

    13.09.2022, 13:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.