«Дарё»да Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани хабар берилганди. Мазкур ҳолат туман ҳокимлиги назоратига олингани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Ҳолат ўрганилиб, батафсил маълумот тақдим этилишини маълум қиламиз», — дейилади Олтинкўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати расмий хабарида.Эслатиб ўтамиз, мажбурий меҳнатга жалб қилинган ўқитувчилар «Дарё»га шикоят қилиб, «Кўпчилик ўқитувчилар мактаб директорига қарши чиқолмайди. Агар кимдир айтганини қилмаса, унинг дарс соатини камайтиришга, ҳужжатларидан камчилик топишга киришиб кетади», — деганди.
Бундан аввалроқ Олтинкўл туманидаги 1-сонли мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани, воқеа ортидан мактаб директори ҳайфсан олгани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)