• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада вилоят байрам тадбирларида фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланди

    Фарғонада вилоят байрам тадбирларида фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланди, энди ижрочилар саҳнада чолғучилар билан бирга жонли ижрода куйлайди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

    Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

    Қайд этилишича, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Фарғона вилояти маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтган. Тадбирда вилоят маданият ва санъат масъуллари, театрлар раҳбарлари, вилоятдаги олий таълим муассасалари ректорлари, санъаткорлар, сўз усталари, ёш ижодкорлар, турли жабҳаларда меҳнат қилаётган соҳанинг фидойилари иштирок этган.

    Тадбирда сўз олган вилоят раҳбари йиғилганларга соҳа ривожи йўлидаги хизматлари учун, шунингдек, яқинда ўтказилган Мустақиллик байрамини катта муваффақият билан ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди. Шу билан бирга, аҳоли кайфиятини кўтарувчи байрам тадбирларини, турли маданий-маърифий кечаларни кўпайтириш лозимлиги таъкидланди.

    Вилоят ҳокими Фарғона вилояти маданият ва санъат соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қатор ташаббус ва вазифаларни эълон қилди.

    Хусусан, вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов раҳбарлигида вилоят байрам тадбирларини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш, гуруҳ таркибига вилоят маданият бошқармаси масъуллари, театрлар раҳбарлари, олий таълим муассасаси ректорлари, таниқли санъаткорлар ва ижодкорлар киритилиши маълум қилинди. Ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир вилоят байрам тадбири учун янги ғоялар, дастурлар, таклифларни ўртага ташлаб, бири бошқасини такрорламайдиган сценарийлар ишлаб чиқиш учун масъул бўлади.

    Вилоятдаги университетлар, институтлар ва техникумлар раҳбарларига ўз таълим муассасаларидаги ёшлар орасидан янги истеъдодларни кашф этиш, уларнинг ўз қобилиятларини намойиш эта олишлари учун етарли шароит яратиб бериш вазифаси юкланди. Бу борада, айниқса, ўттиз минг талабани бирлаштирган Фарғона давлат университетида етарли иш ташкил қилинмаганига танқидий эътибор қаратилди.

    Бундан буён Фарғона вилоятида ўтказиладиган барча тадбирларда саҳнага чиқадиган қўшиқчилар ва қўшиқлар очиқ танлов асосида танлаб олинадиган бўлди. Янги қўшиқлар, янги ижролар кераклигига урғу берган вилоят ҳокими, «Санъатда ёшлар рақобатга чиқсин» деган фикрни билдирди.

    Вилоят раҳбарининг Фарғонада вилоят байрам тадбирларида фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланиши, ижрочилар саҳнада чолғучилар билан бирга жонли ижрода куйлаши борасидаги кўрсатмаси санъат аҳли томонидан маъқулланди.

    Келгуси йилдан бошлаб Фарғонада ва Қўқонда республика театрлари фестивали, шунингдек, республикадаги ва қўшни давлатлардаги рус театрлари фестивали ўтказилиши белгилаб берилди.

    13.09.2022, 23:04   Изоҳ (0)   11656
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 14 сентябрь куни айрим кўчалар ёпилади

    13.09.2022, 22:59

    «Дарё» кундалигида: 13 сентябрдаги энг муҳим воқеалар

    13.09.2022, 22:48

    Навоийда ота-ўғилни ишга киритиш учун 800 доллар олган шахслар ушланди

    13.09.2022, 22:08

    Ўзбекистонда фирибгарлик ва ўғрилик учун жазо оғирлаштирилиши мумкин

    13.09.2022, 21:55

    «Ҳисоботлар очиқ бўлиши керак, аҳоли бюджет маблағи қаерга кетаётганини билсин» — Танзила Норбоева

    13.09.2022, 21:31

    «Путин истакларининг қурбони бўлманг». Украина Қуролли кучлари Марказий Осиё аҳолисига мурожаат йўллади

    13.09.2022, 21:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

    Жалолиддин Машарипов узоқ муддатга сафдан чиқди — манба

    Спорт | 5 август, 23:05

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05

    Бўстонлиқдаги тоққа юк машинасида чиқинди тўккан фуқаролар жазоланди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:58

    Гулистондаги драма театрида чиққан ёнғин қарийб 1 соатда ўчирилди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:45

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Авазада Марказий Осиё ва Озарбайжон миллий кунларига бағишланган тадбир ўтказилди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:31

    Эрон МI6 нинг махфий ахборотидан айирбошлаш воситаси сифатида фойдаланмоқчи

    Дунё | 5 август, 22:30

    Суперлига. “ОКМК” меҳмонда “Пахтакор”дан устун келди

    Спорт | 5 август, 22:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.