ICE биржаси котировкаларидан маълум бўлишича, Европа газининг биржа нархи 1 000 куб метри учун 1 971 долларгача тушиб кетди, бу июль ойининг охиридан бери энг паст кўрсаткичдир. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Нидерландиядаги ТТФ марказидаги октябрь фьючерслари МВт/соат учун 191,5 еврогача тушди.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен 7 сентябрь куни Россия гази етказиб берилишига чеклов киритиш таклифини эълон қилганди.
Хусусан, фон дер Ляен Европа давлатларига Россиядан газ учун максимал нархни жорий этишни ва Европа Иттифоқида пик соатларда электр энергияси истеъмолини камайтиришни таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Фон дер Ляеннинг сўзларига кўра, Украинадаги урушдан олдин ЕИ томонидан импорт қилинадиган барча газнинг 40 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келган. Энди бу кўрсаткич 9 фоизга тушди.
Изоҳ (0)