Август ойида Данияда йиллик инфляция 8,9 фоизга етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бу 1983 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир. 1982 йилга нисбатан ўсиш 13 фоиздан ошди.
Мамлакатда озиқ-овқат, электр энергияси ва газ қимматлашмоқда. Озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар нархлари 2021 йил августига нисбатан 15,9 фоизга ошган.
Arbejdernes Landsbank бош иқтисодчиси Жеппе Жуул Борренинг сўзларига кўра, энди кейинги ўзгаришларни прогноз қилиш тобора қийинлашмоқда, лекин катта эҳтимол билан нархларнинг ошиши давом этади.
Электр энергияси нархи ошиб бормоқда ва у ҳозирда инфляция йўналишини белгилаб беради, — деб таъкидлади эксперт.
Аввалроқ Ўзбекистонда тадбиркорлар келгуси бир йилда инфляция 9-12 фоиз бўлишини кутаётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)