Германия молия вазири ўринбосари Флориан Тонкар мамлакатда истеъмол нархлари ошиши ва паст ўсиш суръатлари хавфи ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Биз таъминот занжири муаммоларини, ишлаб чиқаришдаги қийинчиликларни ва нархларнинг ўсишини бошдан кечирмоқдамиз, бундай ҳодисани ўнлаб йиллар давомида кузатмаганмиз, — дейди Тонкар.
Германия молия вазирининг сўзларига кўра, сўнгги ойларда ўсиш прогнозлари сезиларли даражада пасайди ва қараб қайта кўриб чиқилди.
Ушбу муҳитда стагфляция хавфи ортиб бормоқда, — дейди Флориан Тонкар.
Стагфляция — секин иқтисодий ўсиш ва нисбатан юқори ишсизлик ёки иқтисодий турғунлик билан тавсифланувчи ҳолат. Бу эса бир вақтнинг ўзида инфляция билан бирга келади. Стагфляцияни муқобил равишда ялпи ички маҳсулотнинг пасайиши билан аниқлаш мумкин.
Бундесбанк маълумотларига кўра, Германия иқтисодиёти йил охиригача икки хонали рақамга тенг бўлган инфляциядан азият чекиши мумкин. Шу билан бирга, таҳлилчилар иқтисодиётнинг таназзулга юз тутиши мумкинлигидан хавотирда.
Аввалроқ Германия Россия газидан воз кечишга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)