• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Нима учун «Дунё гўзали» ва маҳоратли актриса Айшвария Райни ўзи туғилиб ўсган Ҳиндистонда ёқтиришмайди?

    Айшвария Рай 1973 йил 1 ноябрда Ҳиндистоннинг Мангалур шаҳрида туғилган. У оиласи жуда бадавлат бўлгани учун ҳам яхши таълим олди. Болалигиданоқ мусиқа, рақс ва санъатга ўзгача меҳр қўйди. Қолаверса, Айшвариянинг ғайриоддий гўзаллиги барчанинг эътиборини ўзига тортар эди, деб ёзади Grazia.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Кейинчалик оила Бомбейга кўчиб ўтди, у ерда Айшвария энг нуфузли ўқишлардан бирига киришга муваффақ бўлди. У ҳамма учун ҳам мавжуд бўлмаган имкониятдан фойдаланди, тилларни (бешта тилни, шу жумладан инглиз тилини) ўрганди ва бу унга келажакда ёрдам берди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Рай бу вақтда актриса ёки моделлик карьераси ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган. Мактабда у зоологияни яхши кўрарди, шунинг учун у ветеринар бўлишни орзу қилган. Кейинчалик унинг бу соҳага қизиқиши сусайди. Аммо бошқа томондан Айшвария архитектурага кўпроқ эътибор бера бошлади, у бинолар қандай қурилганини томоша қилишни яхши кўрарди. Шундан сўнг меъмор бўлишга қарор қилди. Бироқ унинг режалари амалга ошмади: тақдир унга бошқа соҳани тайёрлаб қўйганди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Айшвария 18 ёшга тўлганда, моделлик агентлигининг назарига тушди ва улар шартнома имзолашни таклиф қилди. Рай агентлик билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди, унинг юлдузли саёҳати мана шу кундан бошланди. Дебют муваффақиятли тарзда ўтди, у карьерасини бошлаганидан бир неча ой ўтгач, биринчи гўзаллик танловида ғолиб чиқди. Кейинчалик унинг сурати American Vogue журналининг муқовасини безади. Шундан сўнг Рай Ҳиндистондаги энг таниқли инсонлардан бирига айланди ва турли брендлардан таклифлар ортиб борди. 2 йилдан кейин Айшвария Pepsi реклама ролигида суратга тушди ва бу уни янада машҳур қилди. Рекламада гарчи у фақат битта сўз айтган бўлса-да, бу томошабинлар учун етарли бўлди.

    Дунё гўзали

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    1994 йилда модель «Ҳиндистон гўзали» танловида иштирок этишга қарор қилди. Бироқ ғалаба Samsҳита Сенга берилди ва Айшвария иккинчи ўринни эгаллади. Муваффақиятсизлик Райга Жанубий Африканинг Сан-Сити шаҳрида бўлиб ўтган халқаро «Дунё гўзали» танловида иштирок этишига тўсқинлик қилмади. Бу сафар унга омад кулиб боқди ва у «Дунё гўзали» унвонини олди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    1997 йилда Айшвария карьерасини ўзгартиришга ва ўзини актрисаликда синаб кўришга қарор қилди. У дастлаб «Жуфтлик» ҳинд фильмида суратга тушди, кейинчалик картина Белграддаги халқаро кинофестивалда «Энг яхши фильм» деб топилди. Муваффақиятли дебютдан сўнг интилувчан актрисага «Улар бир-бирини севади» романтик комедиясида рол ўйнаш таклиф қилинди. Аммо ушбу картина жуда қаттиқ танқид қилинди: сюжет учун ҳам, Айшвариянинг ижроси учун ҳам. Ҳақиқий эътироф унга «Абадий сеники» фильмида суратга тушганидан кейин насиб этди. Ушбу фильм унга «Энг яхши актриса» биринчи кино мукофотини келтирди. Кейинчалик Рай бундан кам бўлмаган муваффақиятли фильмларда иштирок этди: Канн кинофестивалида намойиш этилган «Девдас» мелодрамаси, «Келинлик орзуси ва «Пушти пантера-2».

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Айшвариянинг карьераси муваффақиятли давом этди, ўзининг ёрқин гўзаллиги билан Голливудни ҳам забт этди. У Американинг кўнгилочар дастурлари ва ток-шоуларида, шу жумладан, Опра Уинфри шоусида иштирок этди. Рай бирин-кетин реклама шартномаларини имзолади, у Longines ҳамда L’Oreal элчиларидан бирига айланди.

    Фото: Grazia

    Фото: Grazia

    Айшвариянинг шахсий ҳаётида ҳеч қандай муаммо бўлмаган. «Тезлик-2» фильмини суратга олиш майдончасида актёр Абхишек Баччан билан учрашди. Анъанани ҳурмат қилган жуфтлик аввалига ота-онасидан турмуш қуришга рухсат сўради. Ўша пайтда уларнинг тўйи дунёдаги энг шоҳона маросимлардан бирига айланди. 2011 йилда жуфтлик қиз фарзандли бўлди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Айшвария ўзи орзу қилган ҳамма нарсага эришгандек эди, аммо ҳомиладорлик унинг ҳаётидаги энг қийин даврлардан бирининг бошланиши бўлди. Бу вақтда актриса семириб кетди ва туғуруқдан сўнг ўз қоматини тиклаш учун спорт залида кун-у тунини ўтказмаслигини эълон қилди, чунки у учун биринчи ўринда фарзанди турар эди. Аввалига жамоатчилик Райнинг стереотипларни бузишдан қўрқмаслигига қойил қолган ҳолда юлдузнинг бу қарорини қўллаб қувватлади. Аммо оммавий ахборот воситалари ёш онанинг муваффақиятсиз тушган суратини жойлаганидан сўнг уларнинг фикри кескин ўзгарди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Бу Райни идеал кўришга одатланган одамларнинг ғазабини келтирди. Мухлислар актрисанинг ташқи қиёфасини кескин танқид қила бошлади ва унга туғуруқдан кейин тезда чиройли қоматга эга бўлган Анжелина Жоли ва Виктория Бекҳэмни ўрнак қилиб кўрсатди. Унга парҳезга ўтиш ва спорт залига боришни тавсия қилишди. Ҳиндистоннинг ғурури ва гўзали тез орада «миллатнинг шармандалиги»га айланди — уни шундай аташди ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари актрисанинг ташқи кўринишини муҳокама қилишдан уялмади. Бундай салбий руҳдаги шов-шув Айшварияни даҳшатга солди. Вақт ўтиши билан у аввалги кўринишини тиклади, лекин ўзи учун муҳим хулосага келди: муваффақият ва томошабинлар ўзгарувчан. Шунинг учун ҳам Айшвария бошқа оналарни ташқи кўриниш ҳақида эмас, биринчи навбатда фарзандлари ва саломатлиги ҳақида қайғуришга чақиришдан чарчамайди. Ҳозирда актриса ҳинд киносида рол ўйнашда давом этмоқда, лекин аввалгидек кўп эмас, у ўз вақтини имкон қадар оиласига бағишлашга ҳаракат қилади.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Мавзуга доир:

    • Муваффақиятли карьера, шахсий ҳаётдаги бахтсизлик: Болливуд юлдузи Ритик Рошаннинг ҳаёт ва ижод йўли (фото)
    • «Террорчилар йўловчиларни ўлдириб, самолётдан улоқтирганда ҳам у таслим бўлмади». 22 ёшида фожиали ўлим топган стюардесса Ниржа Бханотнинг ҳаёт ҳикояси...
    • Даҳшатли автоҳалокат ва саратон синдира олмаган актриса: «Саробга айланган умидлар» фильми юлдузи Маҳима Чаудхари ҳозир қаерда? (фото)

    12.09.2022, 13:01   Изоҳ (0)   36534
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қиролича Елизавета II нинг 84 миллион долларлик энг қиммат маржони қандай кўринишга эга?

    12.09.2022, 10:57

    Instagram: Касал бўлиб қолган Зоҳиршоҳ Жўраев, Шукурулло Исроилов «Черт побери» кўчасида, Йигитали Мамажонов қизини туғилган куни билан табриклади

    11.09.2022, 22:51

    АҚШдаги 11 сентябрь воқеаларига 21 йил тўлди: Мудҳиш терактда омон қолган ўзбек самолёти — 101-рейс капитани Зариф Саидазимов билан суҳбат (видео)

    11.09.2022, 13:45

    Голливуд актёри Жейсон Момоа дунёни пластикдан қутқариш учун машҳур сочларини кесиб ташлади (видео)

    11.09.2022, 11:49

    Instagram: Mitti вайнерга Malibu совға қилишди, Дурдона Қурбонова «Браво» кулги жамоаси аъзосига айланди, барчани электромобилларга ўтишга чорлаган Жаҳонгир Отажон...

    10.09.2022, 22:51

    Турк киносининг машҳур жуфтлиги Неслиҳан Атагул ва Кадир Доғулу иштирокидаги янги сериал намойиш этилди

    10.09.2022, 20:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.