Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2022 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 127 тани ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қайд этилишича, ана шу музейларда жами 2,2 миллионта экспонат мавжуд. Шундан 265,4 минг донаси суратлар ҳисобланади.

2021 йил давомида республикамиздаги барча музейларга 5,1 миллион киши ташриф буюрган.

Ҳисобот даврида энг кўп ташриф Самарқанд давлат бадиий музей қўриқхонасига бўлган. 2021 йилда бу музейга 683,9 минг киши келган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар