Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида фуқарони чув туширган фирибгар фолбин ушланди, деб хабар бермоқда Тергов департаменти.
Қайд этилишича, 8 август куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига 44 ёшли Р.Д. ариза билан мурожаат қилиб, унда холаси 59 ёшли Б.Л. ўзини диний табиб экани, онаси 67 ёшли Б.Г.ни даволаш кераклигини айтиб, ишончига кирганини маълум қилган.
Фолбин беморни даволаш учун диний томондан закот сифатида онасининг номида бўлган Самарқанд шаҳрида жойлашган қиймати 200 минг доллар бўлган уйни ўтказиб беришни айтиб, ушбу уйни ўзининг номига нотариал тартибда расмийлаштириб олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Фуқаро Р.Д. унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)