Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкентда 9 сентябрь куни БАА Mubadala ва ТАҚА компаниялари Талимаржон ИЭСга кенг кўламли инвестициялар киритишларини назарда тутувчи битимларни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, келишувларнинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг энг йирик электр станциясини модернизация қилиш ва қувватини кенгайтиришга имкон беради.

Имзоланган битимлар Талимаржон иссиқлик электр станциясини бошқарадиган қўшма корхона ташкил этишни назарда тутади. БАА компанияларининг инвестициялари қўшма корхонанинг 300 миллион долларлик устав капиталидаги 80 фоиз улуши учун тўлов ҳамда илгари «Талимаржон ИЭС» АЖ томонидан жалб қилинган тахминан 700 миллион долларлик кредитларни тўлашга йўналтириладиган маблағлардан иборат. Шундай қилиб, БАА компаниялари Талимаржон ИЭСга деярли 1 миллиард доллар сармоя киритмоқда.

Имзоланган битимлар БАА компаниялари учун Талимаржон ИЭС ва бошқа иссиқлик электр станцияларини электр энергияси ишлаб чиқаришнинг комбинациялашган тциклининг энг замонавий буғ-газ қурилмалари билан жиҳозлаш орқали уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга қўшимча инвестициялар киритиш имкониятини беради. Ушбу қурилмалар табиий газдан фойдаланиш, ишлаб чиқариш самарадорлиги коэффициенти ва атмосферага чиқарилаётган чиқиндилар даражаси бўйича анъанавий буғ электр станцияларидан бир неча баравар устундир.

Шундай қилиб, эришилган келишувларни амалга ошириш Талимаржон ИЭСнинг технологик даражаси ва ишончлилигини сезиларли даражада оширади, аҳоли, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш объектларни барқарор ва сифатли электр токи билан таъминлайди.

Ҳамкорликнинг навбатдаги босқичи доирасида БАА компаниялари «Талимаржон ИЭС» АЖда қўшимча ишлаб чиқариш қувватларини яратишга инвестициялар киритади. Стратегик энергетика саноатига чет эл инвестицияларининг фаол жалб қилиниши йирик инфратузилма активларини ташқи қарз олиш йўли билан молиялаштиришнинг анъанавий ёндашувини тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишга ўзгартиришга имкон беради ва шу билан республика ташқи қарзи билан боғлиқ молиявий барқарорликни ва суверен кредит рейтингининг изчил яхшиланишини таъминлайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар