Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Минг ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг 15—16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган саммит олдидан ташкилотга аъзо давлатлар «Шанхай руҳи» ва ШҲТ Хартиясининг асосий мақсадларига доимо қатъий амал қилиши лозимлигини эслатди.
«Биз ҳар доим ‘Шанхай руҳи’ ва ШҲТ Хартиясининг асосий мақсадларига қатъий риоя қилишимиз, турли блокларга қўшилмаслик, ҳар қандай учинчи томонга қарши ҳаракат қтлмасликнинг асосий тамойилларига қатъий риоя қилишимиз керак. Ташкилотнинг бирдамлигини қатъий таъминлаш ва ҳамкорликни ривожлантиришга интилиш лозим.
ШҲТ очиқ ташкилот эканини алоҳида таъкидлашни истардим. Биз "Шанхай руҳи" да фикрловчи ва ШҲТ Хартиясига амал қилувчи ҳар қандай мамлакатнинг ШҲТ оиласига қўшилиши ва унга аъзо бўлишини қутлаймиз», — деган ШҲТ бош котиби.