Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳондаги энг йирик зайтун мойи ишлаб чиқарувчи Испаниядаги Хаэн вилоятида ҳозирги об-ҳаво шароити шундай давом этса, келгусидаги зайтун ҳосили бой берилиши сабабли йўқотишлар 1 млрд еврогача етиши мумкин. Бу ҳақда AgroPortal’га таяниб EastFruit хабар бермоқда

Фото: ООFS

Фото: ООFS

Ташкилотда айтилишича, провинция келгуси қишлоқ хўжалиги йилида 230 минг тонна зайтун ёғи ишлаб чиқаради, бу 2021/22 йиллардаги қарийб 500 минг тоннадан 2,2 баробар камдир.

Минтақа қурғоқчиликдан азият чекмоқда ва ҳосил паст бўлиши кутиляпти. Агар йиғим-теримга қадар ёмғир ёғмаса, муаммо янада катталашиши мумкин.

Ишлаб чиқаришнинг пасайиши оғир иқтисодий оқибатларга олиб келади. 2022 йилда ўғитлар, фитосанитария маҳсулотлари ва энергия нархлари қимматлаши натижасида ишлаб чиқариш харажатлари сезиларли даражада ошди. 

Бунинг оқибатида, Испания федерал ҳукумати октябрь ойида ҳосил йиғим-терим бошланишидан аввал ушбу ресурслар учун солиқларни камайтиришга чақирилди.

Бундан ташқари сувдан фойдаланиш борасидаги чекловлар провинциядаги лалми дарахтзорларга таъсир қилгани айтилмоқда.

Аввалроқ Португалияда мевалар дарахтнинг ўзида қуриб, узумлар майизга айланиб қолаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади