Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон истеъмол бозорларида талаб ва таклифга таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи иқтисодий омиллар ҳисобига нархларга бўлган босим юқорилигича қолмоқда. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Август ойида йиллик инфляция суръати 12,3 фоизни ташкил этди.  Июль ойида 0,1 фоизлик дефляция қайд этилганди.

Йиллик инфляция таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 16,3 фоизга ошган бўлса, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар мос равишда 10,9 ва 7,1 фоизга қимматлашди.

Август ойи натижаларига кўра, аҳолининг келгуси 12 ой учун инфляцион кутилмалари 15,3 фоизгача, тадбиркорларнинг кутилмалари – 14,1 фоизгача пасайган бўлса-да, жорий инфляция суръатларига нисбатан юқорилигича қолмоқда.

Шунингдек, жорий йил давомида шаклланган базавий инфляциянинг ўсувчи тренди ҳам иқтисодиётда инфляцион хатарлар сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда. 

Йиллик базавий инфляция августда 12,4 фоизни ташкил этиб, унинг умумий инфляциядаги ҳиссаси 9,4 фоиз бандгача ошди.

Аввалроқ Ўзбекистонда асосий ставка 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила: Қирғизистонда депутатлар маошини зилзила қурбонларига ёрдам учун ўтказмоқчи
Дунё
Байден келгуси президентлик сайловига номзодини қўйиш-қўймаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди