Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Сўғдиёна» бош мураббийи Улуғбек Бақоев ОФК Кубоги минтақалараро ярим финали доирасида «Истерн»га қарши кечган ўйиндаги (1:0) ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ
Ўйин ҳақида

Ғалаба билан халқимизни, жиззахлик мухлисларни табриклайман. Рақиб жуда тартибли ҳимояланди ва қарши ҳужумда ўйнади. Бизда эса нимадир ўхшади, нимадир йўқ. Баъзи вазиятларда тезроқ ҳаракат қилиш керак эди, аммо жисмоний ҳолат барибир ўз сўзини айтди. Нима бўлган тақдирда ҳам ғалаба қозондик ва кейинги босқичга чиқдик.

Танаффусдан кейин ўйинга киритилган ўзгаришлар ҳақида

Бу ўйинда рақибдан келиб чиқиб асосан қанотлардан ҳужум қилдик. Якунда айнан шу йўл билан гол урдик.

Танаффус вақтида ортиқча гаплар айтмадик. Барча ўйиннинг муҳимлик даражасини тушуниб турганди. Кичик хатоларимизни тўғриладик ва бир нечта ўзгаришлар ёрдамида ғалаба қозондик.

Зич тақвим ҳақида

Учта фронтда курашни давом эттиряпмиз. Бу қийин аммо катта тажриба. Бўлажак ҳар бир ўйинга, қайси мусобақа бўлишидан қатъи назар, худди финалдек тушамиз.

Халқаро майдондаги тажрибасизлик борасида

ОФК Кубогида ярим финалга чиқдик. Футболчиларнинг кўпи халқаро мусобақаларда илк бор ўйнамоқда. Улар учун бу катта натижа ҳисобланади. Халқаро ўйинлар орқали келажакда миллий терма жамоада ўйнашга ва легионер бўлиб тўп тепишга интилишади. Уларнинг ҳар бирига бугунги ўйин учун раҳмат.

Улуғбек Бақоев, «Сўғдиёна» бош мураббийи

Сўғдиёна жамоаси ОФК Кубоги ҳудудлараро финалида 7 сентябрь куни бўлиб ўтадиган «Моҳун Баган» (Ҳиндистон) — «Куала Лумпур Сити» (Малайзия) баҳси ғолиби билан куч синашади. Беллашув 5 октябрь куни Жиззах шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тан олинган камбағаллик. Ҳукумат муаммони қандай ҳал этмоқчи?
Дунё
Россияда урушга боришдан бош тортган маҳбусларга қўшимча жазо муддати билан таҳдид қилинмоқда — ОАВ
Саломатлик
Буйракда тошлар, гипертония: ривожланишига биргина туз сабаб бўладиган 4 та хавфли касаллик