Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманидан оқиб ўтувчи Дарғом каналига ёғли моддалар оқизилаётгани тўғрисида видео мурожаат тарқалди. Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ўрганиш ишлари олиб борилганини маълум қилди.

Фото: Видеодан кадр

Фото: Видеодан кадр

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Жусипбек Казбеков ва Самарқанд вилоят бошқарма бошлиғи Ҳиммат Оқбўтаев бошчилигида тузилган 6 та ишчи гуруҳ томонидан 5 соат давомида Дарғом канали муҳофаза қисмида ўрганишлар олиб бориши натижасида Самарқанд тумани «Андижони» МФЙ ҳудудида «Нуршод универсал савдо» МЧЖ томонидан ишлатилган техник чиқинди мойларни оқизиб келаётгани маълум бўлган.

Фото: Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Фото: Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Қайд этилишича, мазкур корхона ўз айбини яшириб, изларни йўқотиш мақсадида ташланаётган чиқинди мойлари устига шошма-шошарлик билан тупроқ сепиб чиққан. Аммо тупроқ техник мойга тезда сингиб, ҳолатни янада аянчли ва ачинарлироқ қилиб кўрсатмоқда.

Ушбу корхона атрофида фаолият юритиб келаётган деҳқон фермерлар ҳам ўз эътирозларини билдириб, уларнинг деҳқончилик қилишларига ҳам бундай ҳолат кўпдан бери, анчайин зарар етказиб келаётганини айтган.

Фото: Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Фото: Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан қонунда белгиланган нормаларга мувофиқ тегишли чоралар кўриш учун далолатномалар расмийлаштирилиб, лаборатория таҳлиллари учун корхона ҳудуди ва унинг атрофидан сув ва тупроқ намуналари олинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди