Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги қабристонда қуриган ўтлар ёқиб юборилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 7 август куни Нарпай тумани Ободонлаштириш бошқармасига қарашли бўлган «Тошлоқ ота» қабристони масъуллари этиборсизлиги туфайли қабристон ҳудуди ва қабрлар атрофида қуриган ўсимликлар ўт қўйиб, ёқиб юборган.
Шу сабабли туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси (атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик) 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштириб, жарима қўллаган.
Мавзуга доир: Фарғонада қабристон ёш болалар томонидан ёқиб юборилгани рад этилди (видео)
Изоҳ (0)