Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Визанинг бекор қилиниши, Саудия ва Ўзбекистоннинг иқтисодиёт, туризм каби йўналишларда ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашда ёрдам беради. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига ташрифи юзасидан 6 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Саудия элчиси Юсуф ал-Утайбий билан бўлиб ўтган брифингда маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Саудия элчиси Юсуф ал-Утайбийга кўра, бу саудиялик саёҳатчиларга оила аъзолари билан Ўзбекистонга келиши, унинг тарихий, исломий ва маданий обидалари билан танишиш имкониятини яратиб беради.

«2023 йилнинг январь ойидан саудияликлар учун Ўзбекистонга кириш визаси бекор қилинади. Саудия Арабистони Туризм вазирлиги томонидан ҳам ўнлаб мамлакатлар учун виза бекор қилиш бўйича рўйхат тайёрланган. У мунтазам равишда янгилаб борилади. Умид қиламизки, яқин орада рўйхатга Ўзбекистонга ҳам киритилади»,— дейди Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси.
Таъкидланишича, Жидда ва Тошкент шаҳарларига мунтазам рейслар амалга ошириш мақсадида ҳафтасига икки маротаба Саудия Арабистони томонидан рейслар ҳам қўйилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда Саудия Арабистони фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилинади деб хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди