Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида дўкони хатланган қарздор банкдан олган қарзини тўлаб берди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати

Фото: Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати

Қайд этилишича, бюронинг Қоровулбозор тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг ижро варақаси келиб тушган. Ижро варақасига асосан қарздор «У.Э.Ч.» МЧЖдан ундирувчи АТБ «Агробанк» Бухоро вилояти фойдасига жами 287 252 900 сўм ундириш, ундирувни гаровга қўйилган М.Бузруковага тегишли, Қоровулбозор тумани Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган «Салқин ичимликлар сотиш дўкони» биносига қаратиш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушгандан сўнг қарздорга берилган ихтиёрий муддатда қарздорликни қопламагани сабабли давлат ижрочиси томонидан гаровга қўйилган М.Бузруковага тегишли, умумий майдони 81,60 квадрат метр, қурилиш майдони 82 квадрат метр, фойдали ва яшаш майдони 134,40 квадрат метрдан иборат «Салқин ичимликлар сотиш дўкони» бино ва иншооти тегишли тартибга хатланган.

Мазкур бино ва иншооти ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга 328 миллион сўмга баҳоланиб, «E-auksion» электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилган.

Қарздор кўчмас мулкининг сотилишини билгандан сўнг ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорликни тўлиқ қоплаб берди. Ҳозирда иш юритувдаги банклар фойдасига кредит қарз ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасидаги ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова