Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қизириқ ва Шўрчи туман бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда «Шўрчи деҳқон бозори»атрофида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.Ч. фуқаро А.дан жами 3,5 минг долларни 38,1 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Дунё
Франция президентини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган аёл ҳибсга олинди