Ўзбекистонда 2022 йилнинг август ойида маҳаллий йўналишларда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари июль ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 2,1 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Ҳаво транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш нархлари йил бошидан буён ўртача 7,9 фоизга арзонлашгани кузатилган.
Ўзбекистонда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан яъни йиллик нисбатда ўртача 10,3 фоизга арзонлашган.
Август ойида ушбу хизмат нархлари йил бошидан бери энг юқори суръатда ошди. Январь ва апрель ойларида нархлар 2 фоизга юқорилаган эди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)