«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Ла Лига 4-тури доирасида «Севилья»га қарши кечган баҳсда (3:0) гол уришга эришди.
Польшалик футболчи ортда қолган тўртта турда 5 та гол уришга муваффақ бўлди. Шу тариқа Левандовски Примерадаги дастлабки 4 та ўйинида 5 та гол урган XXI асрдаги учинчи футболчига айланди.
Ундан аввал Криштиану Роналду (2009 йил) ва Радамель Фалькао (2011 йил) Ла Лигадаги дебют тўртта ўйинида бештадан тўп киритганди.
Каталонлар Левандовскини 2022 йил ёзги трансфер ойнасида «Бавария»дан 50 миллион евро эвазига сотиб олганди.
Мавзуга доир: Роберт Левандовски «Барселона»да Роналдо ва Салинаснинг кўрсаткичини қайд этди
Изоҳ (0)