Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган ўйинлар 2 ва 3 сентябрь кунлари бўлиб ўтди.
Ўйинлар якунига кўра «ОКМК», «Навбаҳор», «Насаф» ва «Сўғдиёна» ярим финал йўлланмасига эга бўлди.
Ярим финал баҳсларига 8 сентябрь куни қуръа ташланади. Қуръа ташлаш маросими Суперлига 18-тури доирасида «Қизилқум»—«Олимпик» учрашуви танаффуси вақтида бўлиб ўтади.
Бир ўйиндан иборат учрашувлар 13 ва 14 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Қайд этиш керак, кубок финалидаги ғалаба жамоага Чемпионлар Лигаси йўлланмасини тақдим этади.
Изоҳ (0)