Ижтимоий тармоқларда Термиз—Тошкент йўналишидаги магистрал йўлда даҳшатли автоҳалокат рўй бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат 2 сентябрь куни соат тахминан 12:00 ларда Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган М-39 Олмаота—Бишкек—Тошкент—Шаҳрисабз—Термиз автомобиль йўлининг 829-километрида содир бўлган. Бекобод туманида яшовчи С.Д. исмли ҳайдовчи (1992 йилда туғилган) бошқарувидаги Nexia-2 автомобилида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Зангиота туманида яшовчи Б.Х. (1984 йилда туғилган) бошқарувидаги Nexia-3 автомобили билан тўқнашган.
Оқибатда Nexia-2 йўл четидаги ариққа тушиб кетган.
Ушбу ЙТҲ натижасида иккала автомобиль ҳайдовчилари тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман марказий шифохонасига олиб кетилган.
Изоҳ (0)