• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда мактаб машмашаси: кимдир директорликка ўз одамини қўйиш илинжида, масъуллар ўзини оқлаш билан андармон, мактаб эса ўқув йилига тайёр эмас (видео)

    Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги 38-мактаб молхона экани айтилиб, аҳоли вакиллари шу сабаб фарзандларини мазкур мактабда ўқитмаслиги таъкидланган видео тарқалди. Видеода, шунингдек, мактаб янги ўқув йилига тайёр эмаслиги, ота-оналар мактаб раҳбариятидан норози экани маълум қилинган. Журналист Муроджон Амиров асл ҳолатни ўрганиш мақсадида Қамашидаги 38-мактабда бўлди.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Тан олиш керак, аҳоли вакилларининг мактаб ўқув йилига тайёр эмас, деган гапида жон бор. Ўқув жараёнига оз вақт қолган бўлса-да, мактабнинг ҳозирги кундаги ҳолати жуда ёмон. Таъбир жоиз бўлса, ҳолига маймунлар йиғлайди.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    «Аввало, бинонинг ташқи фасади жудаям абгор ҳолда. Бу бинони кўрган одам мактаб янги ўқув йилига тайёр эканлигига умуман ишонмайди. Синфхоналар поли эса яқин уч-тўрт йилда умуман таъмирланмаган. Шунингдек, ўқитувчилар хонаси ҳам кўримсиз бир ҳолда. Ўқувчилар партаси ва стол-стуллари эса ўша-ўша изҳорлар бурчагига айланган ҳолича турибди», — дейди вазиятни ўз кўзи билан кўрган журналист Муроджон Амиров.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Туман ҳокимлиги ҳамда мактаб масъулларининг таъкидлашича, мактаб таъмири учун маҳаллий маблағлар ҳисобидан 638 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу маблағни «Магнит савдо» масъулияти чекланган жамияти 2022 йилнинг 19 август куни очиқ тендерда ютиб олган. Таъмирлаш ишлари эса янги ўқув йилига бир ҳафта муддат қолганда — 2022 йилнинг 22 август кунидан бошланган.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати мактаб таъмири бу даражада кечикканини қуйидагича изоҳлашга уринган.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    «Мактаб биноси таъмирталаб бўлганлиги сабабли бинони таъмирлаш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 638 миллион сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишларини бажариш учун пудратчи танлаш мақсадида e-tender.uzex.uz электрон порталига эълон берилган», — дейилади бошқарма ахборотида.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳам аҳоли мактаб таъмири учун 638 миллион сўм маблағ ажратилганини аввалдан билганини ёзиб, шунга қарамасдан ёлғон гапирганини таъкидламоқда.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    «Мурожаатчилар буни билса-да, ижтимоий тармоқларда ‘Мактаб таъмирига ҳеч ким эътибор қаратмаган’, деган ёлғон маълумотларни тарқатган», — дейилади ҳокимлик муносабатида.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Журналист Муроджон Амировнинг аниқлаштиришича, мактабда жами 15 та синф бўлиб, таъмир ишлари боис дарсларни икки сменада ташкил қилиш режалаштирилган.

    «Хоналар таъмири тугалланганидан сўнг ўқувчилар янги хоналарда дарс жараёнларини давом эттиради. Қурувчилар эса қолган таъмирлаш ишларини бажаради», — дейди у.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизматининг маълумот беришича, 38-сонли мактаб биноси 1991 йилда қурилган. Қуввати 422 ўринли бўлган мактабда айни кунда 357 нафар ўқувчи таҳсил олади. Мактабнинг навбатлилик коэффициенти 0,8 ни ташкил этади.

    «Мактаб янги қурилган пайтда спорт зали ҳам бўлган. Ҳозирги кунга келиб, спорт зал плиталари сотиб юборилган. Мактабда сув йўқ. Сув йўқлиги сабаб болалар сув ичолмаяпти. Мактаб хароба бўлиб ётибди. Биз бу ҳақда халқ таълими вазирига ҳам мурожаат қилдик. Кўриб кетишяпти, аммо коррупция қилиб, мурожаатларимни ёпишмоқда», — дейди ижтимоий тармоқларда чиқиш қилган мурожаатчилар.

    Мактаб аҳволидан норози фуқаролар мактаб таъмиридан кўра, Аслиддин исмли ходимнинг мактаб директори бўлиб келишидан норозилигини билдирган.

    «Аслиддин деган йигит мактабга директор бўлиб келса, биз болаларимизни мактабга қўймаймиз. Бутун халқ шунга қарши курашмоқда. У йигит ТАТУни тамомлаган, ҳали умуман иш тажрибаси йўқ. Ёш йигит. Эндигина олти ой ишлаган. Ўзимизда 10 йил ишлаган мактаб директорлари турибди, ўзимизнинг халқимиз. Бунинг бари — туман ҳокими ва туман халқ таълими бўлими мудири Назира Абраева қилган иш», — дейди мурожаатчи.

    Фото: Видеодан кадр

    «Дарё» журналисти билан мулоқот қилган Қамаши туман халқ таълими бўлими мудири Назира Абраева мурожаатчилар мактаб таъмиридан кўра, ўзининг одамини мактаб директорлигига қўйиш илинжида юрганини айтиб, «мактаб таъмири ёмон дейишди, маҳаллий бюджетдан пул ажратилиб, таъмир бошлаб юборилди. Хўш, яна нега норозисизлар десак, мактаб директори биз айтган, ўзимизнинг қишлоқнинг одамлари бўлиши керак дейишмоқда. Бу давлат идораси, унга тайинланаётган раҳбар ҳам давлат талабидан келиб чиққан ҳолда тайинланади. Танловдан ким ўтса, шу раҳбар бўлади деб тушунтирсак-да, тушунишмаяпти», — дейди Назира Абраева.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Журналист Муроджон Амировнинг суриштиришича, тармоқларда эълон қилинган видеода директорлик лавозимига нолойиқ, коррупция йўли билан ушбу лавозимга келган дея таърифланган Аслиддин Очилов Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали очиқ танлов асосида ушбу вакант лавозимга ҳужжат топширган ва танловда ғолиб бўлган кадр ҳисобланади. Ёш раҳбар Аслиддиин Очилов ушбу можароли вазиятдан хабар топгач, мактабда ишламаслик ҳақидаги аризасини ёзган. Ҳозирда мактабнинг директорлик лавозими вакант. Директор вазифасини бажариш эса вақтинчага директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Манзура Тошмуродовага юклатилган.

    Манзура Тошмуродова.

    Манзура Тошмуродова.
    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    «Айни пайтда мактаб директори ҳамда ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган масъуллар билан суҳбатлашганимизда кеч бўлса-да, мактаб таъмири учун ҳаракат бошланганини, тез орада таъмирлаш ишлари якунланиб, мактаб янги ўқув йилига тайёр қилиб берилиши ваъда қилинаётганини айтмоқда. Уларда ишлар қилиняпти-ку деган шукроналик ҳисси бор. Бу яхши, албатта. Аммо мактаб биносини молхонага ўхшатган мурожаатчилар эса, кўпроқ мактаб таъмиридан эмас, мактабга кимни директор қилиб тайинлашдан манфаатдорга ўхшамоқда», — дейди журналист.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Қамашидаги мазкур мактаб машмашаси орқали кимдир директорликка ўз одамини қўйиш илинжида экани, масъуллар таъмир кечикканини изоҳлаб, ҳар хил важлар билан ўзини оқлашга уринаётганини кечирса, бу ҳолатларга кўз юмса бўлар. Аммо мактаб биносининг янги ўқув йилига тайёр эмаслиги, 5 сентябрь куни биринчи қўнғироқ жаранги янграганидан сўнг ушбу мактаб ўқувчиларининг қайси синфхонага киришини билмай, овора бўлишига қандай кўз юмиш мумкин? Бунинг учун ким жавоб беради? Туман ҳокимими ёки таълим масъуллари?

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    03.09.2022, 20:22   Изоҳ (0)   42802
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийда ноқонуний равишда Қозоғистонга ўтмоқчи бўлган бир гуруҳ шахслар ушланди

    03.09.2022, 20:05

    Андижонда икки эркак гашиш сотаётганда ушланди

    03.09.2022, 18:42

    Қашқадарёда ҳайдовчи Damas’да 19 нафар йўловчи билан кетаётгани аниқланди (видео)

    03.09.2022, 17:30

    Финляндиялик профессор Қашқадарё ҳокимига маслаҳатчи бўлди. У вилоятдаги мактабларда Финляндия тажрибасини оммалаштиради

    03.09.2022, 17:18

    «Китобларни пулли ижарага бериш конституцияга зид деб ҳисоблаймиз» — Расул Кушербаев

    03.09.2022, 16:50

    Fly Dubai авиакомпанияси Наманган ва Дубай ўртасида авиақатновларни амалга оширади

    03.09.2022, 16:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    Дунё | 26 июн, 20:31

    Францияда кучли момақалдироқ ва бўрон оқибатида икки киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 26 июн, 20:20

    Японияда роботлар ва сунъий интеллект хизмат кўрсатувчи янги технологик дўкон очилди

    Лайфстайл | 26 июн, 20:10

    Европа ва АҚШ Украина масаласида келишмовчиликка дуч келди 

    Дунё | 26 июн, 20:00

    Кечки овқатни тановул қилиш учун энг мақбул вақт қачон эканлиги айтилди

    Лайфстайл | 26 июн, 19:50

    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

    Реклама | 26 июн, 18:00

    “Дарё” нашри мусаҳҳиҳи Муножот Адилова “Шуҳрат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 19:45

    Сурия Исроил ҳужумларини тўхтатиш учун воситачилар орқали ҳаракат қилмоқда

    Дунё | 26 июн, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.