Андижон шаҳрида гиёҳвандлик воситасини сотаётган икки нафар эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, ИИБ ходимлари Андижон шаҳар ҳудудида тезкор тадбирлар ўтказган. Натижада шу ҳудудда яшовчи эркаклар Б.К. (1979 йилда туғилган) ҳамда Т.А. (1972 йилда туғилган) биргаликда холис харидорга жами 1,41 грамм гашиш гиёҳвандлик моддасини 200 минг сўмга сотаётганида ушланган.
Шунингдек, фуқаро Т.А.нинг ёнида 7,3 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси ҳамда гиёҳванд моддаларнинг вазнини ўлчашда фойдаланилган электрон тарози борлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)