«Барселона» Антуан Гризманнинг «Атлетико»даги ўйин вақтидан норози бўлмоқда.
Аввалроқ мадридликлар «Барселона»га 40 миллион евро тўламаслик учун ҳужумчини фақатгина 60-дақиқадан кейин майдонга тушираётгани хабар қилинганди. Жорий мавсум француз учта ўйинда 60-дақиқадан сўнг майдонда ҳаракат қилди.
COPE’нинг ёзишича, каталонияликлар ўз адвокатларига бўлаётган воқеа билан шуғулланишни топширган. «Кўк-анорранглилар» мадридликлар Гризманн учун 40 миллион тўлашдан қочиб, виждон билан иш қилмаяпти, деб ҳисоблайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)