«Барселона» ҳимоячиси Хорди Альба «Интер»га ўтишга яқин.
Жерар Ромеронинг хабар беришича, клублар 33 ёшли футболчининг ижараси бўйича келишувга эришган. «Нераззурилар» Альба маошининг 40 фоизини тўлаб беради, қолган қисми эса «Барселона» зиммасида қолади.
Испаниялик ҳимоячининг ўзи эса ҳозирча ушбу трансферга розилик бергани йўқ.
Ортда қолган мавсумда Альба Ла Лиганинг 30 та ўйинида иштирок этиб, 10 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)