Қаршида 20 ёшли қизни машина уриб кетгани ҳақида хабарлар ва ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унда айтилишича, воқеа 19 август куни соат 16:30 ларда юз берган. Фуқаро А.Д. Gentra русумли автомашинасида Қарши шаҳар Ислом Каримов кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келиб, йўлнинг пиёдалар ўтиш йўлагидан кесиб ўтаётган фуқаро Т.М.ни уриб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими суриштирувчиси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)