Тошкентда эр хотинини жасадини машина юкхонасида олиб юргани ҳақида хабар берилганди. ИИВ матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда ҳолат аслидан бошқача тарзда ёритилганини маълум қилди ва расмий маълумот тақдим этди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 9 июнь куни Яккасарой тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида яшовчи 1987 йилда туғилган Ж.Д. (аёл) эрта саҳардан кучли бош оғриғи ҳамда тўхтовсиз қайд қилиш оқибатида, турмуш ўртоғи Х.О. тез ёрдамга мурожаат қилган. Тиббиёт масканида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан аёл шу куни соат 09:45 вафот этган.
Ўтказилган суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, аёлга «чап тухумдон кистаси, ички қон йўқотиш, тухумдон ва бачадон ташқи ҳомиласи, ички қон йўқотиш, ички аъзолари кам қонлиги» ташхиси қўйилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирда аёл мурдасини турмуш ўртоғи томонидан моргдан уйига қайтариб олиб келган ҳолати қайд этилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан текширув ўтказилмоқда.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Терговга қадар текширув натижасига кўра, 2022 йил 14 июль куни жиноят процессуал қонунчилигига биноан жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.
Мазкур қарор қонунийлиги Бош прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилиб, бекор қилинган ва 3 август куни комиссиявий судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда экспертиза ўтказилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган видеотасвир 2022 йил 10 июнь куни марҳуманинг мурдаси суд-тиббиёт экспертизаси текширувларидан олиниб, турмуш ўртоғи томонидан Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги яшаш жойига автомашинада олиб келинган вақтда тасвирга олинган.
Ўрганишда, эр турмуш ўртоғининг мурдасини 2 кун мобайнида автомашинасида олиб юрганлиги ҳолати ўз тасдиғини топмаган.
Текшириш ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Изоҳ (0)