Футбол бўйича Англия Премер Лигасининг 4-турида «Арсенал» 27 август, шанба куни «Фулҳэм» билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 56-дақиқасида Александр Митрович меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 64-дақиқада эса Мартин Эдегор ҳисобни тенглаштирди. 86-дақиқада Габриэль лондонликларнинг ғалаба голи муаллифига айланди.
Шу тариқа Микель Артета очколари сонини 12 тага етказиб, пешқадамликни сақлаб қолди. «Фулҳэм» эса 5 очко билан 11-ўринни эгаллади.
АПЛ
4-тур баҳси
27 август, шанба
«Арсенал» — «Фулҳэм» 2:1
Голлар: 0:1 – 56 Митрович, 1:1 – 64 Эдегор, 2:1 — 86 Габриэль.«Арсенал»: Рэмсдейл, Уайт, Габриэль, Салиба, Тирни (Нкетиа, 61), Жака, Эл-Ненни, Эдегор (Ҳолдинг, 90+5), Сака, Габриэль Жезус (Томиясу, 89), Мартинелли.
«Фулҳэм»: Лено, Тете (Мбабу, 79), Рим, Адарабиоё, Robinson, Кебано (Керни, 69), Рид, Перейра (Диоп, 79), Палиня, Декордова-Рид, Митрович.
Огоҳлантиришлар: Уайт (36), Палиня (44), Габриэль Жезус (44), Робинсон (51), Декордова-Рид (70).
Изоҳ (0)