Енгил вазн тоифасида UFC собиқ вақтинчалик чемпиони Тони Фергюсон (26-7) ўзининг навбатдаги жангини UFC 279 мусобақасида ўтказади.
10 сентябрь куни бўлиб ўтадиган MMA оқшомида унга хитойлик Ли Сзинлян (19-7) рақиб бўлади. Жанг ярим ўрта вазн тоифасида кечади.
Ушбу маълумотни UFC президенти Дэйна Уайт тасдиқлади.
38 ёшли Фергюсон UFC’даги сўнгги тўртта жангни бой берган (Жастин Гэтжи, Чарльз Оливейра, Бенеил Дариуш, Майкл Чендлер). Унгача америкалик жангчи кетма-кет 12 та баҳсни ўз фойдасига ҳал қилганди. Фергюсон охирги марта 2019 йилнинг июнида ғалаба қозонганди.
34 ёшли Сзинлян эса сўнгги жангида Муслим Салиховни енгганди.
Изоҳ (0)