Футбол бўйича Франция чемпионатининг 3-тури доирасидаги қатор учрашувлар 21 август, якшанба куни бўлиб ўтди.
«ПСЖ» сафарда «Лилл»га қарши баҳс юритди. Учрашувда Kilian Мбаппе ҳет-трик қайд этган бўлса, Неймар дублга эришди. Лионель Месси ва Ашраф Ҳакими ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.
Бунга мезбонлар битта гол билан жавоб қайтарди. Қайд этиш керак, парижликлар сафида Неймар иккита голдан ташқари шерикларининг учта голига ассист бўлди, Месси ва Ҳакими ҳам битта голга ҳаммуаллиф бўлди.
Лига 1
3-тур баҳслари
21 август, якшанба
«Лилл» – «ПСЖ» 1:7
Голлар: 0:1 – 1 Мбаппе, 0:2 – 27 Месси, 0:3 – 39 Ҳакими, 0:4 – 43 Неймар, 0:5 – 52 Неймар, 1:5 – 54 Бамба, 1:6 – 66 Мбаппе, 1:7 – 87 Мбаппе.«Лилл»: Лео Жардим, Диаките, Фонте, Алессандро (Тиагу Жало, 71), Исмаили, Гудмундссон (Виржиниус, 59), Андре (Мартен, 59), Язижи (Жегрова, 58), Гомес, Бамба, Дэвид.
«ПСЖ»: Доннарумма, Ҳакими (Мукиеле, 81), Рамос (Данилу Перейра, 81), Маркинос, Кимпембе, Мендеш (Бернат, 63), Верратти (Саншеш, 63), Витиня (Паредес, 84), Месси, Неймар, Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Рамос (34), Андре (39), Дэвид (83).
Изоҳ (0)