Супер оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюрининг амакиваччаси Рико Бертон ўлдириб кетилди.
Полиция баёнотига кўра, Манчестерда 31 ёшли ва 17 ёшли шахс пичоқ орқали етказилган жароҳатлар билан топилган. 31 ёшли шахс вафот этган, 17 ёшли йигит эса оғир аҳволда қолмоқда.
Буюк Британия нашрлари 31 ёшли шахс Фьюрининг амакиваччаси эканини хабар қилмоқда.
Тайсон ижтимоий тармоқларда бу каби жиноятларга оғирроқ жазо тайинлашни талаб қилган.
«Амакиваччамни ўлдиришди, унинг бўйнига пичоқ уришган. Фақат аҳмоқлар ёнида пичоқ олиб юради. Буни иложи борича тезроқ тўхтатиш керак. Британия ҳукумати пичоқ орқали содир этилган жиноятларга қўлланиладиган жазони дарҳол қатъийлаштириши керак, бу пандемия», — дея ёзган Тайсон Фьюри.
Изоҳ (0)