Фарғона шаҳрида ўзганинг транспортини ўғирлаб кетган шахс ушланди.
Фарғона шаҳри Абдулла Қодирий кўчасида яшовчи фуқаро С.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 9 август кунидан 10 август кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонида бўлган нархи 4 000 000 сўмлик скутерини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни фуқаро Д.А. содир этгани аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Изоҳ (0)