• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: Номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган ва Ўзбекистонда Усмон Мусҳафидан кейин иккинчи ўринда турадиган Қуръони Карим қўлёзмаси Наманганга қандай келиб қолганди?

    Бундан бир ҳафта аввал, 10 августга ўтар кечаси Наманган вилоятининг Чортоқ туманида жойлашган Султон Увайс Қароний зиёратгоҳида сақланаётган Қуръони Каримнинг ноёб қўлёзма нусхаси номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилди. Олиб борилаётган тезкор қидирув ишлари, афсуски, ҳозирча натижа бергани йўқ. «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев ўз вақтида ушбу қўлёзманинг Наманганга олиб келиниши тафсилотларини ўрганганди.

    Фото: «Дарё»

    Эшонхон домланинг хазинаси

    Ҳошимжон Дўлмонов, Наманган вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамоат фонди раиси

    Ҳошимжон Дўлмонов.

    Ҳошимжон Дўлмонов.
    Фото: «Дарё»

    «1994 йили Ёшлар иттифоқи Марказий қўмитаси раиси Алишер Тешабоев ташаббуси билан ‘Амир Темур юрган йўллар бўйлаб’ халқаро илмий экспедицияси ташкил этилди. Мен у пайтда Марказий қўмита мафкура бўлими мудири бўлиб ишлардим. Экспедицияга Фахриддин Ашрафхўжаев ва мен раҳбарлик қиладиган бўлдик. Турғун Файзиев, Ориф Усмон, Ашраф Аҳмедов, Малик Муродов, Насимхон Раҳмонов, Қозоқбой Маҳмудов, Усмон Қорабоев, Нодира Рашидова ва бошқа олимлар билан Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги, ўзимизнинг Фарғона водийсидаги Амир Темур билан боғлиқ макон ва масканларини ўргандик.

    1995 йил апрелида йўлимиз Қирғизистоннинг Ўзган шаҳрига тушди. Экспедиция аъзолари бу ердаги тарихий обидалардан бирини ўрганаётган чоғда шу ерга яқин манзилда истиқомат қиладиган уламо Эшонхон Оқиловни йўқлаб, уйларига ўтдим. У киши бизнинг эски қадрдон, синфдошим Сайдуллохон Қодировнинг тоғалари эди. Мактабда ўқиб юрган пайтларимиз таътил пайтлари дўстим билан уйларида кўп меҳмон бўлгандик. Охирги марта 1980 йилда, Тошкентга ўқишга жўнашимдан олдин кўришиб, дуоларини олгандим.

    Хуллас, орадан 15 йил ўтиб, у киши билан яна кўришдик. Суҳбат чоғида ўзлари катта уламо бўлган Эшонхон ака тарихий обидалар ва қўлёзмаларни тадқиқ қилиб юрганимизни эшитиб, уйларида ҳажми ниҳоятда катта Қуръони Карим сақланиши, бу китоб асли Ўзбекистондан олиб келингани айтиб қолди. Мусҳафни кўздан кечириб, бебаҳо хазина қаршисида турганимдан бироз шошиб қолдим. Дарров экспедиция раҳбарларидан бири Фахриддин Ашрафхўжаевни чақирдим. У киши ҳам қўлёзмани кўриб, Эшонхон ака билан узоқ суҳбатлашди. Домланинг бу китобни асл юртига қайтариш ниятлари бор эканлигидан хурсанд бўлдик. Бунинг учун бафуржа келиш ҳақидаги ваъдалар билан хайрлашдик.

    Наманганга қайтгандан сўнг экспедиция сафари якунлари ҳақида вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда батафсил ахборот бердик. Ўзганда сақланаётган Қуръони Карим ҳақида вилоятнинг ўша пайтдаги раҳбари Бургутали Рапиғалиев ҳам хабардор бўлди ва бунга астойдил қизиқиш билдирди. Йиғилишда иштирок этган вилоят кинолаштириш бошқармаси бошлиғи Камолхон Муҳиддинов эса Мусҳафни олиб келишга бош-қош бўлди».

    «Машинамиздан нур таралиб тургандек туюларди»

    Камолхон Муҳиддинов, меҳнат фахрийси:

    Камолхон Муҳиддинов.

    Камолхон Муҳиддинов.
    Фото: «Дарё»

    «1995 йили вилоят кинолаштириш бошқармаси раҳбари эдим. Ўшанда вилоят ҳокимлигида ‘Амир Темур юрган йўллар бўйлаб’ илмий экспедицияси аъзолари иштирокида ўтган йиғилишда Ўзганда сақланаётган ноёб китоб ҳақида эшитиб, ичимга ўт тушди. Бургутали акага китобни ўзим бориб олиб келишимни айтдим.

    Шундан кейин кўп ўтмай ҳаж зиёрати насиб этди. Муқаддас манзилларда ҳам Қуръони Каримни Наманганга олиб келиш насиб этишини астойдил сўрадим. Зиёратдан қайтгач куз ойларига яқин фольклоршунос олим Малик Муродов ва ҳамкасбим Одилжон Мўминов билан Ўзганга отландик. Кетаётганда анча-мунча қийинчиликларга дуч келдик, йўлларда кўп тўхтатишди.

    Эшонхон домлани топдик. У киши биз билан обдон мулоқот қилди, хусусан, мени уруғ-авлодимни суриштирди. Кейин кўзларида ёш билан «бу табаррук китоб асли менга омонат, Намангандан олиб келганман. Буни асл юртига қайтиш фурсати етибди. Фақат Мусҳафни кўз қорачиғидек асранглар, уни илоҳий файзи бор», деди. Бу ҳақда қайта-қайта ишонтириб, ўзларини Наманганга таклиф қилиб, китобни қўлга киритдик. Бунга ҳозиргача ўзим ҳам ишонмайман.

    Китобнинг кароматини қайтишдаёқ сездик. Боришдаги машаққатлардан асар ҳам қолмади: ҳеч ким тўхтатмади, бунга ҳаракат қилганлар ҳам ортига қайтиб кетаверди. Машинамиздан ҳам худди нур таралиб тургандек туюларди.

    Қайтгандан сўнг китобни вилоят ҳокими Бургутали Рапиғалиевга кўрсатдим, у киши жуда хурсанд бўлди. ‘Шунча йил сақлаган одамни ҳам рози қилишимиз керак’ деди. Уйда бир муддат тургач, ‘Олтин мерос’ жамғармасига топширдик. Топшириш маросимига Эшонхон домлани ҳам таклиф қилдик. У киши ўзлари китобни бунинг учун ажратилган махсус жойга қўйиб берди. У зотга вилоят аҳлидан миннатдорлик рамзи сифатида янги ВАЗ 2106 машинаси калити топширилганини эслайман».

    «Бу китобнинг эгаси сиз бўлсангиз керак»

    Сайдуллохон Қодиров, «Мингбулоқ тумангаз» бўлими муҳандиси

    Сайдуллохон Қодиров.

    Сайдуллохон Қодиров.
    Фото: «Дарё»

    «Эшонхон Оқилов тоғам бўлади. 1929 йилда Ўзганда туғилган, Мир Араб мадрасасида таҳсил олган. Диний идораларда турли вазифаларда ишлаган. Тўйтепадаги масжидлардан бирида имом-хатиб бўлиб ишлаб юрган пайтлари Чустнинг Олмос қишлоғидан бўлган, деҳқончилик билан шуғулланадиган бир намозхон у кишига астойдил ихлос қўяди. Шу одам ‘менда бир қадимий китоб бор, бу китобнинг эгаси Сиз бўлсангиз керак’ дейди ва Қуръони Каримни топширади. Тоғам эса кейинчалик диний китобларга хуруж кучайган пайти Мусҳафни Ўзганга олиб кетади.

    У киши ниҳоятда тақводор, авлиёсифат киши эди. ‘Менинг жойим Маккада, ўша ёқда қолишим керак’ деган гапни кўп такрорларди. Ниятига етди: 2002- йили, учинчи бор ҳаж зиёратига борганда Маккада оламдан ўтди ва ўша ердаги мозорлардан бирига қўйилди».

    «Наманган шаҳрида абадий сақлаш учун топширилди»

    Бу ноёб китоб неча йиллик тарихга эга эканлиги ҳақида турли тахминлар бор. 800 йил, 500 йил деган далиллар келтирилади. Ҳазрати Мавлоно Хожа Лутфуллоҳ Чустий хонақоҳига тегишли эканлиги ва 1874 йилда кўчириб тугатилгани ҳам қайд этилган.

    Фото: «Дарё»

    Қўлёзма 2017 йилгача ‘Олтин мерос’ жамғармасида сақланади ва ўша йили Намангандаги ‘Ҳидоя’ ўрта махсус ислом билим юрти кутубхонасига берилади. Кейинчалик эса Чортоқдаги Султон Увайс Қароний зиёратгоҳи музейига топширилади ва ўғирлик содир этилгунча ўша ерда сақланаётганди.

    Фото: «Дарё»

    Унинг саҳифаларидан бирига эски ўзбек ёзувида ‘Мен Оқилхўжа Саид Бурҳон Қилич ўғли, 1995 йил 6 сентябрь куни Наманган шаҳрида абадий сақлаш учун Камолхон акага ва Бургутали ҳоким жанобларига топширдим, деб Эшонхон Ўзгандий’, дея имзо қўйилган.

    Мазкур қўлёзманинг бўйи 74, эни 51, қалинлиги 12 сантиметрни, оғирлиги эса 21,5 килограммни ташкил этади. Жами 428 саҳифадан иборат, Қуръондаги барча суралар тўлиқ ёзилган. Катталиги жиҳатидан Ўзбекистон мусулмонлари идорасида сақланадиган Қуръони Усмонийдан кейин иккинчи ўринда туради.

    Фото: «Дарё»

    Эслатиб ўтамиз, ноёб қўлёзманинг ўғирланиши юзасидан олиб борилаётган тезкор қидирув ишлари Наманган вилояти прокуратураси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси мутасаддилари томонидан назоратга олинган. Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми ‘ғ бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

    18.08.2022, 09:08   Изоҳ (0)   31062
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди

    18.08.2022, 08:47

    Ўзбекистонда 2022 йилнинг 6 ойида 41 нафар судьянинг ваколати муддатидан аввал тугатилди

    17.08.2022, 23:52

    Бўкада масъул шахслар йўл таъмирлаш ишларига ажратилган 266 млн сўмни ўзлаштиргани аниқланди

    17.08.2022, 23:41

    Фарғонада фуқаро банкдан қарзини юк машинаси савдога қўйилгач, тўлади

    17.08.2022, 23:23

    Шавкат Мирзиёев саудиялик олимлар билан ислом дини тарихи ҳақида фикр алмашди

    17.08.2022, 22:57

    Ўзбекистон экспортидаги асосий ҳамкор давлатлар номи маълум бўлди

    17.08.2022, 22:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда 71 ёшли аёл университетни тамомлаб график дизайнерга айланди

    Лайфстайл | 23 июн, 17:52

    Илон Маск ракетаси космосга 150 дан ортиқ ДНК ва инсон қолдиқларини юборади

    Дунё | 23 июн, 17:35

    Саида Мирзиёева БМТ бош котибининг иқтисодий ривожланиш бўйича ёрдамчиси билан учрашув ўтказди

    Ўзбекистон | 23 июн, 17:28

    АҚШнинг Эронга зарбалари ортидан нефть нархи ошиб кетди

    Дунё | 23 июн, 17:20

    Улан-Баторда Made in Uzbekistan шоурум-кўргазмаси ва миллий савдо уйи очилди (фото)

    Ўзбекистон | 23 июн, 17:05

    Хитойда дронлар шоуси бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди

    Лайфстайл | 23 июн, 17:00

    Hunnu Air Ўзбекистонга тўғридан‑тўғри парвозларни йўлга қўяди

    Ўзбекистон | 23 июн, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.